Маҳаллий

Урганчда фуқаро БЙД билан учта автомобилни қасддан урди

Урганчда бир шахс ўзаро келишмовчилик туфайли БЙД русумли автомобили билан учта машинани атайлаб уриб юборди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Расмий хабарга кўра, 4-август куни Урганч шаҳрининг Истиқлол маҳалласида яшовчи, 2000-йилда туғилган Ш.Б. ва Урганч туманининг Шерматлар маҳалласида яшовчи, 1999-йилда туғилган Х.Б. ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Натижада Х.Б. ўзига тегишли БЙД Чазор автомобилини кескин бошқариб, Ш.B.ga тегишли Собалт, шунингдек, воқеа жойида турган бошқа фуқароларга тегишли БЙД Чазор ва Дамас автомобилларига қасддан шикаст етказган. Оқибатда транспорт воситалари техник шикастланган, бироқ фуқароларга тан жароҳати етмаган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида “Ташвиш тугмаси” орқали хабар келиб тушгач, воқеа жойига зудлик билан етиб борган Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларини тўхтатиб, барча иштирокчиларни ички ишлар органига олиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкентда ҳам бир фуқаро жанжал сабаб Траскер автомобилини тўрт киши устига қасддан ҳайдаганди.

uzbekistanconflictbydroad rageintentional damageurgenchlegal investigationcar crash