Уклон такси хизмати Фарғона водийсининг бешта шаҳрида ишга туширилади
Уклон такси хизмати Фарғона, Марғилон, Қўқон, Наманган ва Андижонда иш бошлайди. Жараён 5-августдан босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб иловага ҳайдовчилар уланади, шундан сўнг у такси ва етказиб бериш хизмати учун очилади.

Уклон такси хизмати Фарғона водийсининг бешта шаҳрида фаолиятини бошлайди.
Уклон онлайн такси чақириш хизмати 5-августдан бошлаб Фарғона, Марғилон, Қўқон, Наманган ва Андижон шаҳарларида ишга туширилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Газета нашрига маълум қилди.
Компания хабарига кўра, ишга тушириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади: дастлабки босқичда ҳайдовчилар тизимга уланади, шундан сўнг хизмат йўловчи ташиш ва етказиб бериш буюртмалари учун очиқ бўлади.
Уклон Узбекистан бош менежери Эдуард Ковтун таъкидлашича, "Фарғона водийсига кириб бориш Ўзбекистондаги минтақавий ривожланишимизнинг муҳим босқичидир. Бу ҳудудда бир нечта йирик шаҳарлар бир-бирига яқин жойлашган бўлиб, улар ўртасида доимий ҳаракатчанлик мавжуд".
Ҳайдовчилар Уклон Дривер иловаси орқали платформага мустақил равишда уланишлари мумкин. Йил охиригача улар учун камайтирилган комиссия ставкаси амал қилади.
Фойдаланувчилар учун Қўқон ва Наманганда "Лайт" ва "Комфорт" тарифлари, Андижон, Фарғона ва Марғилонда эса "Лайт", "Комфорт" ва "Тезкор қидирув" тарифлари мавжуд бўлади. Шунингдек, улар Уклонънинг 24/7 қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.
Уклон — Украинанинг маҳсулот ишлаб чиқарувчи ИТ компанияси. 2025-йилнинг апрел ойидан бери компания корпоратив ҳуқуқларининг 97 фоизи Украинадаги энг йирик электрон коммуникация оператори Кьивстаръга тегишли. Уклон Ўзбекистонда 2023-йилнинг июн ойидан буён фаолият юритмоқда. Компания маълумотларига кўра, 2025-йилда Тошкентда хизмат фойдаланувчилари 15 миллиондан ортиқ сафарни амалга оширган.

