Маҳаллий

Уч фарзандли ўзбекистонлик оила Владивостокдан ватанга қайтарилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик эр-хотин ва уларнинг уч нафар вояга етмаган фарзанди дипломатлар кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди. Оиланинг ватанга қайтиши учун авиачипталар Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинди.

Владивостокдан уч фарзандли ўзбек оиласи ватанига қайтарилди.

"Дунё" ахборот агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатган.

Жумладан, Владивостокда моддий қийинчиликларга дуч келган А.Л., унинг турмуш ўртоғи К.Б. ва уларнинг уч нафар вояга етмаган фарзандини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилди.

Оила учун авиачипталар Ўзбекистон Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан сотиб олинди.

Натижада, беш кишилик оила 25-июл куни Владивосток–Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги рейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Бош консулхона ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш ҳамда миграция жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича ишларни давом эттираётганини маълум қилди.

repatriationconsular assistanceuzbek citizensuzbekistan migration agencyfinancial aidfamily supportmigrationvladivostok