ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.

ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 2026 йил 13 июлда "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги ЎРҚ-1158-сонли Конституциявий қонунни имзолади.
Ушбу қонунда ТХММнинг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми ва унинг ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режим белгиланган бўлиб, дастлабки чегаралари Президент фармони билан аниқланади.
Марказ ҳудудида банк ва инвестиция фаолияти, суғурта, қимматли қоғозлар бозоридаги операциялар, тўлов тизимлари, исломий молия, молиявий технологиялар, аудиторлик, консалтинг, юридик ва бошқа хизматлар кўрсатишнинг алоҳида тартиби ўрнатилади.
Қонунда марказ иштирокчиларининг алоҳида мақоми, махсус имтиёзлар, шу жумладан солиқ ва бошқа преференсиялар, шунингдек, хорижий инвесторлар ва мутахассислар учун қулайликлар белгиланган.
ТХММнинг ҳар бир қарори кучга киргунга қадар унинг қарорларининг расмий реестрида эълон қилиниши шарт.
Марказ ҳудудида молиялаштириш, кредит маҳсулотлари, брокерлик фаолияти, қимматли қоғозлар билан операциялар, пул ўтказмалари, тўлов ва валюта айирбошлаш хизматлари, молиявий, инвестиция ва банк маслаҳатлари бўйича фаолият амалга оширилади.
Қонун қоидаларини ёки унинг қарорларини бузган ҳолда тижорат ёки молиявий фаолиятни амалга оширган ТХММнинг ҳар қандай иштирокчиси қуйидаги миқдордан ошмайдиган жарима билан жазоланади:
• Ҳуқуқбузарликка сабаб бўлган тегишли битим, ўзаро боғлиқ битимлар мажмуи ёки фаолият қийматининг 10 фоизи.
ТХММ органлари қуйидагилардир: Кенгаш, Маъмурият, Молиявий хизматлар бошқармаси, шунингдек, Тошкент халқаро тижорат суди.
ТХММнинг ҳар бир органи молиявий йил тугаганидан кейин 4 ой ичида шаффофлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботни эълон қилиши шарт.
Инглиз тили ТХММнинг расмий тили ҳисобланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 25 июлдан кучга кирди.
фоотер_сопйригҳц Сайт «НОРМА» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган Манзили: Ўзбекистон, 100105, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 1/1. Тел.: 78-150-11-72, Салл-марказ:1172. Бош администратор: Мосин Константин Васильевич. Сайт материалларини ресурс маъмурияти розилигисиз кўчириб олиш тақиқланади. © «НОРМА» МЧЖ, 2007-2026 й. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Бизнинг сайтимизда жойлаштирилган материаллардан фойдаланиш шартлари
Бизнинг порталимизда ахборотни жойлаштириш

