Сиёсат

Трамп Эронга янги зарбалар билан яна таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши яна кескин баёнот бериб, зарурат туғилса, мамлакатнинг муҳим инфратузилма объектларига кучли зарбалар берилишини маълум қилди. Шу билан бирга, Америка ОАВ Вашингтон Эронга қарши янги ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўраётганини хабар қилмоқда.

Трамп Эронга янги ҳужумлар билан яна таҳдид қилди.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, агар Қўшма Штатлар босимни кучайтирса, Теҳрон раҳбарияти охир-оқибат қаршиликни давом эттира олмаслигини тан олади.

"Биз уларга бутун кучимиз билан зарба берамиз. Оқибатда Теҳрон раҳбарияти: “Биз энди бунга чидай олмаймиз”, дейди", - деди АҚШ президенти.

Тҳе Валл Стреет Жоурнал нашри манбаларига кўра, Трамп Эронни қурол ташлашга мажбур қилиш мақсадида янги ҳужумлар тайёрлаш бўйича кўрсатма берган. Манбаларнинг хабар беришича, операция шу дам олиш кунлари бошланиши мумкин. Бироқ, дипломатик музокараларда ижобий силжиш кузатилса, президент ҳужумларни бекор қилиши ёки қарорини ўзгартириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

СБС Невс маълумотига кўра, АҚШ ва Исроил Эроннинг энергетика инфратузилмасига қарши қўшма зарбалар бериш имкониятини муҳокама қилмоқда. Эҳтимолий нишонлар сифатида нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамда электр стансиялари кўрилмоқда. Телеканалнинг таъкидлашича, Трамп ҳозирча операцияни амалга ошириш бўйича якуний рухсат бермаган.

Аввалроқ, июл ойида АҚШ Эрон ҳудудидаги ҳарбий объектларга бир неча марта ҳаво зарбалари берган эди. Вашингтон бу ҳаракатларни Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг Ҳўрмуз бўғозидаги халқаро кемаларга таҳдид солиш имкониятларини чеклаш билан изоҳлаган. Эрон эса қўшни давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари нишонга олинганини билдириб, қарши ҳужумлар уюштирган.

Тҳе Нев Ёрк Тимес маълумотига кўра, 24-июл куни Трамп юқори мартабали маслаҳатчилари билан учрашувдан сўнг Эронга қарши кенг кўламли янги ҳужумларни вақтинча кечиктиришга қарор қилган. Нашр бу қарорга ҳаво мудофааси учун Патриот мажмуалари ракеталари захираси камайиши, шунингдек, эҳтимолий жаҳон энергетика ва иқтисодий инқирози хавфи таъсир кўрсатганини ёзган.

Шунга қарамай, 30-июл куни АҚШ ҳарбийлари минтақадаги америкалик ҳарбийларга ракета ҳужуми уюштиришга уринишга жавоб сифатида Эрондаги айрим нишонларга яна зарба берилганини маълум қилди.

diplomatic negotiationstrumpmissile attacksus-iran relationsregional conflicteconomic pressureenergy infrastructuremilitary strikes