Тошкентда қурилиш ташкилоти ҳайдовчиси икки туманда “свет” ўчишига сабабчи бўлди
Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилган. Носозликка қурилиш ишларини олиб бораётган ташкилотнинг махсус техникаси ҳайдовчиси томонидан хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган.

Тошкентда қурилиш ташкилотининг ҳайдовчиси икки туманда электр таъминотининг узилишига сабабчи бўлди.
Жорий йилнинг 5-август куни соат 15:17 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ кучланишли «Л-Навоий-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бунинг натижасида Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.
Аниқланишича, ушбу носозликка қурилиш ишларини олиб бораётган ташкилотнинг махсус техникаси ҳайдовчиси томонидан хавфсизлик техникаси талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Оқибатда электр узатиш тармоғига шикаст етказилган.
Энергетиклар томонидан зудлик билан чоралар кўрилиб, соат 15:49 да электр таъминоти муқобил манбалар орқали тўлиқ тикланди.
Энергетика вазирлиги ўз хабарида шундай дейилади: “Агар электр узатиш тармоқлари яқинида махсус техникалар билан хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаган ҳолда ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлсангиз, бефарқ бўлманг”.

