Тошкентда Лехус ва Собалт тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Лехус ва Собалт русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Лехус ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида икки автомашина тўқнашган.

Тошкентда Лехус ва Собалт автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Воқеа 30-июл куни соат 01:20 да Юнусобод туманидаги Алишер Навоий ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2004-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Лехус рулдаги бошқарувни йўқотган. Натижада автомобил шу йўналишда олдинда кетаётган, 2000-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Собалт автомобили билан тўқнашган.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни йўлларда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга, тезликни назорат қилишга ҳамда ўзлари ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

