Тошкентда энергетика бўйича кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади
Ушбу комплекс чора-тадбирлар пойтахтда энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиб, ҳалол истеъмолчиларни барқарор ишлайдиган тизим

Тошкентда энергетика соҳасида фаолият юритувчи кучайтирилган гуруҳлар ишга тушди.
Пойтахтда "Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасида 450 дан зиёд ходимни ўз ичига олган кучайтирилган гуруҳлар ўз ишини бошлади.
Шаҳарда энергия исрофгарчилигига ва ундан ноқонуний фойдаланишга барҳам беришга қаратилган кенг кўламли тадбирлар бошланди.
31-июл куни Юнусобод туманида бўлиб ўтган йўриқномада шаҳар прокурори, ИИББ бошлиғи ва шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан масъул шахсларга аниқ вазифалар юклатилди.
Асосий устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:
- Президент қарорига мувофиқ энергия самарадорлигини ошириш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш;
- Катта миқдордаги ўғирлик ҳолатларини аниқлаш ва ресурслар йўқотилиши юқори бўлган туманларда текширувлар ўтказиш;
- Электрон тизимлар орқали ҳисоблагичларига ташқи таъсир кўрсатилган ёки алоқага чиқмаётган "шубҳали" истеъмолчиларни манзилли ўрганиш.
Ушбу комплекс чора-тадбирлар пойтахтда энергия ресурсларининг талон-торож қилинишига йўл қўймасликка, шунингдек, ҳалол истеъмолчиларни барқарор ишлайдиган тизим орқали электр ва газ билан таъминлашга хизмат қилади.

