Тошкентда божхона инспектори $3 минг пора олганликда гумонланиб ушланди
Тошкентдаги ъКелесъ чегара божхона пости инспектори 3 минг доллар пора олганликда гумонланиб ушланди. У ноқонуний олиб кирилган 10 дона иПҳонеъни бегона паспортларга расмийлаштириб, ИМЕИ кодларини рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган.

Тошкентда божхона инспектори 3 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
“Келес” темирйўл чегара божхона пости инспектори О.С. фуқаро А.З. томонидан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 10 дона иПҳоне телефонини бошқа шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда расмийлаштириб беришга уринган.
Бунинг эвазига у ушбу қурилмаларнинг ИМЕИ кодларини рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида О.С. 3000 доллар миқдоридаги порани олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

