Тошкент халқаро интеллектуал форумларга мезбонлик қилади
2026-йил 3-август куни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Таджиев ҳамда Сингапурнинг нуфузли “Сингапур халқаро маҳорат мусобақалари маркази” (Сингапоре Интернатионал Мастерй Сонтесц Сентре (СИМСС)) компанияси президенти Генри Онг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент халқаро интеллектуал тадбирларга мезбонлик қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
2026-йил 3-август куни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Таджиев ва Сингапурнинг обрўли “Сингапоре Интернатионал Мастерй Сонтесц Сентре (СИМСС)” компанияси президенти Генри Онг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида 2026-йил декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтиши кўзда тутилган “СТЕАМ АҲЕАД Глобал Финалс – 2026” халқаро финал олимпиадаси ҳамда “Ёунг Ачиеверс Леадершип Асадемй” ёшлар етакчилиги академияси дастурини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу халқаро тадбирлар икки ҳафта давомида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 3 мингдан зиёд иқтидорли ўқувчилар, етакчи педагоглар, халқаро ҳакамлар ва расмий делегациялар вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

