Тошкент вилоятида тепловоз ва тўртта систерна издан чиқди
Тошкент вилоятида Оҳангарон стансияси яқинида манёвр тепловози ва то&лсқуо;ртта систерна релсдан чиқиб кетди. Ҳодисада жабрланганлар ё&лсқуо;қ.

Тошкент вилоятида тепловоз ва тўртта систерна релсдан чиқиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28-июл куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон стансияси яқинидаги "Олмалиқ АКМК" ҳудудига кирувчи темир йўл йўлида маневр тепловози ҳамда тўртта систерна вагони релсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълум қилди.
Компаниянинг таъкидлашича, ушбу темир йўл "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ инфратузилмасига кирмайди ва "Олмалиқ АКМК"га тегишли ҳудудда жойлашган.
"Ўзбекистон темир йўллари" мутахассисларининг кўрсатмаси асосида вагонлар шу куннинг ўзида релсга қайтарилди.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган ва атроф-муҳитга зарар етказилмаган.

