Тест: “Чархпалак"ни ва яна “Яратганга шукур”, “Қўрғошин” каби ўзбек филмларини биласизми?
“Шайтанат”, “Сардор” сериалларида, “Юлдузингни бер осмон”, “Кичкина табиб” сингари киноларда суратга тушган Карим Мирходиев 29-июлда 72 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ артистининг филмографияси асосида тест тайёрлади.

"Чархпалак", "Яратганга шукур", "Қўрғошин" каби ўзбек филмлари сизга танишми?
Карим Мирходиев 1954-йил 29-июлда Бухорода таваллуд топган. 1976-йилда Тошкент давлат театр ва рассомлик институтига ўқишга кириб, уни тамомлагач, Аброр Ҳидоятов номидаги театрда фаолият юритган. 1983-йилдан "Илҳом" театрида ишлаган Карим Мирходиевнинг кинодаги илк чиқиши 1979-йилда "Алибобо ва қирқ қароқчи" филми билан бошланган.
1981-йилда "Исёнкор" ("Непокорная"), 1984−1989-йилларда "Жонтойнинг қасамёди" ("Клятва Джантая"), "Тоғлардаги узоқ акс садо" ("Долгое эхо в горах"), "Қасоскорнинг олтин боши" ("Золотая голова мстителя"), "Чангак" филмларида рол ижро этган. 1990-йилларда эса "ХХ асрнинг динозаврлари", "Чархпалак" ва "Шайтанат" филмларида, шунингдек, "Сени излаб", "Яратганга шукур", "Юлдузингни бер осмон", "Кичкина табиб" каби киноларда турли образларни гавдалантирган.
2000−2023-йиллар оралиғида у "Осмон яқин", "Кечиккан ҳаёт", "Қўрғошин" ҳамда "Сабот", "Ибрат" ва "Осмондаги болалар-3" филмларида иштирок этган.
Ушбу сана муносабати билан Газета Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

