Технология

Телеграм t.me домени яна ишга тушди.

Телеграмъдаги қисқа ҳаволалар узилишига АҚШ Молия вазирлиги талаблари сабаб бўлгани айтилди..

Телеграм t.me домени яна фаолият кўрсатишни бошлади. Телеграмъдаги қисқа ҳаволаларнинг ишламаслиги АҚШ Молия вазирлиги талабларига боғлиқ эканлиги маълум бўлди.

Черногориянинг .ме домени эгалари Телеграм асосчиси Павел Дуровга мессенжердаги қисқа ҳаволаларнинг нега ишламай қолганини тушунтириб берди. Уларнинг аккаунти Дуровнинг Х ижтимоий тармоғидаги постига жавоб берди.

Дуров аввалроқ домен номи эгаларидан t.me қисқа ҳаволаларидаги муаммони аниқлашни сўраган эди. У ижтимоий тармоқда: «Эй, @домаинМЕ, t.me ҳаволаси ишламай қолди. Шу масалани кўриб чиқа оласизларми?» деб ёзди.

Унга жавоб берилди: «Сабрингиз учун раҳмат! t.me иши ОФАС талабларига риоя этиш мақсадида тўхтатилган эди, лекин ҳозирда сервис яна фаолият кўрсатмоқда».

ОФАС (ингл. Оффисе оф Фореигн Ассец Сонтрол — Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси) АҚШ Молия вазирлигининг бўлинмаси бўлиб, хорижий юрисдиксиялар ва режимларга, шунингдек, АҚШ ҳукумати томонидан ноқонуний фаолият олиб бораётган ва мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган жисмоний ва юридик шахсларга қарши иқтисодий санксиялар жорий этади.

Бир кун аввал браузерда каналлар, постлар ва профилларга олиб ўтувчи ҳаволалар очилмай қолган эди. «Код Дурова» портали муаммони серверҲолд ҳолати билан боғлаган, бу ҳолат туфайли домен ДНС тизимидан чиқариб юборилади.

ТечСрунч нашрининг мутахассиси Жон Арагонга таяниб ёзилишича, t.me фаолияти АҚШ Молия вазирлиги томонидан ҳакерлар товламачилик дастурлари ёрдамида ҳужумлар уюштиришда фойдаланаётган ВПН-провайдерига қарши санксия жорий этилган куниёқ тўхтатилган. СДН рўйхатида мессенжердаги каналга ҳавола ҳам мавжуд. Эҳтимол, домен регистратори санксияларга риоя қилиш мақсадида Телеграмъга тегишли бўлган бутун t.me доменининг фаолиятини тўхтатиб қўйган, деб ёзади нашр.

sanksiyalart.metelegramdomenofacpavel durovqisqa havolalaraqsh moliya vazirligi