Технология

Стенфорд олимлари сунъий интеллект ёрдамида вируслар яратди

Стенфорд олимлари сунъий интеллект ёрдамида вируслар яратди

Стенфорд университети тадқиқотчилари сунъий интеллект (СИ) моделидан фойдаланиб, ичак таёқчаси (Э. соли) бактерияларини йўқ қилишга қодир янги бактериофагларни яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда тажриба натижаларига таяниб, Станфорд Репорт ва Тҳе Гуардиан нашрлари хабар берди.

Тадқиқот натижалари 6-август куни Ссиенсе илмий журналида чоп этилди. Олимлар фаглар дизайнида Эво 2 генератив СИ моделидан фойдаланишган. Ушбу модел мураккаб биологик муаммоларни ҳал қилиш ва янги ДНК кетма-кетликларини таклиф қилиш имкониятига эга.

Тадқиқотчилар ичак таёқчасини зарарлаш хусусиятига эга бўлган ФХ174 бактериофагини асос қилиб олиб, Эво 2 моделига ушбу вируснинг янги ва самаралироқ вариантларини "генерация қилиш" вазифасини беришди. Натижада, сунъий интеллект минглаб потенсиал геномларни яратди. Тадқиқотчилар улардан лабораторияда синтез қилиш учун 300 га яқинини танлаб олишди. Улардан атиги 16 таси амалда самара берди.

Бироқ, ушбу фаглар комбинацияси ичак таёқчасининг икки хил штаммига қарши самарали бўлди. Яратилган фаглар фанга маълум бўлган барча табиий фаглардан тубдан фарқ қилади.

Бу тажриба сунъий интеллектнинг тўлиқ функсионал вирус геномларини ярата олишини исботлади. Аммо ушбу ёндашувни бошқа вирусларга нисбатан қўллаш имконияти ҳозирча номаълум. Бундан ташқари, тадқиқотчилар одамлар, ҳайвонлар ёки ўсимликларни зарарлаши мумкин бўлган вируслар устида бундай тажрибалар ўтказмасликка чақирмоқда.

Эво 2 моделининг ўзи эса одамлар ёки ҳайвонларга юқиши мумкин бўлган вирусларни чиқариб ташлаган ҳолда, бошқа 2 миллион бактериофагнинг генетик маълумотлари асосида ўқитилган.

СИ ёрдамида "геномларни лойиҳалаш" янги дори воситаларини яратишга ёрдам бериши мумкин. Аммо бу тадқиқот биохавфсизлик ва биологик таҳдидлардан ҳимояланиш каби муҳим масалаларни ҳам кун тартибига қўяди, деб ёзмоқда Тҳе Гуардиан.

Гарчи СИ ёрдамида вирус геномларини яратиш имконияти мавжуд бўлса-да, буни назорат қилиш ва ундан хавфсиз фойдаланиш механизмлари ҳали яратилмаган. Мутахассислар инсоният сунъий интеллектни бошқара олмай қолишидан хавотир билдирган.

artificial intelligencedrug discoveryvirus creationbacteriophagesevo 2 modelsynthetic biologybiosecuritye. coli