Сўмдаги омонатлар бўйича ставка 17,6 фоизга тушди
Ўзбекистонда 2026 йил июн ойида сўмдаги муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 17,6 фоизни ташкил этди.

Сўмдаги омонатлар бўйича фоиз ставкаси 17,6 фоизга пасайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 2026-йил июн ойи якунларига кўра 17,6 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоиз бандига пасайишни англатади.
Шу билан бирга, инфляция жараёнларининг барқарорлашуви туфайли сўмдаги муддатли омонатлар бўйича реал фоиз ставкалари юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Жисмоний шахслар учун реал фоиз ставкаси 8,3 фоизга етди, бу 2025-йил июн ойига нисбатан 1,1 фоиз бандига юқоридир.
Юридик шахслар учун эса бу кўрсаткич 4,9 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 0,5 фоиз бандига пасайган.
Хорижий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 4,5 фоизни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг июн ойига нисбатан 0,1 фоиз бандига камайган.

