Сиёсат

Шахсга доир маълумотлар ҳимоясини қайси давлатлар таъминлайди

Вазирлар Маҳкамаси шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи 49 та чет давлат рўйхатини тасдиқлади. Маълумотларни трансчегаравий ўтказиш тартиби белгиланди, уларни бошқа мамлакатларга ўтказишда талаблар ўрнатилди ҳамда шахсга доир маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида мажбурий хабардор қилиш муддатлари жорий этилмоқда.

Қайси давлатлар шахсий маълумотлар ҳимоясини таъминлайди?

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-июлдаги 415-сонли “Шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ-547-сонли “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу ҳужжат билан шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи 49 та чет давлат рўйхати тасдиқланди.

Қайд этиш жоизки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Уч ой ичида “Шахсга доир маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлашда жисмоний шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Конвенсияга (Страсбург, 1981-йил 28-январ) қўшилиш ҳамда Ўзбекистонни чет давлатларнинг шахсга доир маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминловчи давлатлар рўйхатига киритиш режалаштирилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2026-йил 3-августдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

uzbekistangovernment decreedata privacypersonal data protectioninternational data transferdata protection lawstate personalization centerstrasbourg convention