Сиёсат

Сенатда АҚШ Давлат департаменти вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Самир Пол Капур билан учрашди.

Сенатда АҚШ Давлат департаменти вакили билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Самир Пол Капур билан учрашди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Самир Пол Капур Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни юқори баҳолади.

Учрашув давомида АҚШ делегациясига Ўзбекистон Олий Мажлисининг фаолияти, парламентнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида умумий маълумот берилди.

bilateral relationsregional cooperationuzbekistaneconomic reformsusaforeign policyparliamentary activitydiplomatic meeting