Технология

Самарканд-2028 сунъий йўлдоши 5-август куни учирилади

5-август куни Хитойнинг Стар Висион компанияси Самарканд-2028 ва Лампунг-1 гиперспектрал сунъий йўлдошларини коинотга учиради. Учириш Тошкент вақти билан соат 07:00—09:00 оралиғида амалга оширилади. Самарканд-2028ъга Узсосмос мутахассислари ишлаб чиққан сунъий интеллект модули ўрнатилган.

Самарқанд-2028 сун'ий ё'лдоши 5-август куни учирилади

5-август куни Хитойнинг Стар Висион компанияси томонидан "Самарқанд-2028" гипер спектрал сун'ий ё'лдоши учирилади. Бу ҳақда Узсосмос агентлиги хабар берди. Ер юзасини масофадан зондлашга мо'лжалланган ушбу сун'ий ё'лдош Хитойнинг Шандун вилояти соҳиллари яқинидаги денгиз старт платформасидан Тошкент вақти билан соат 07:00 дан 09:00 гача бо'лган вақт оралиг'ида орбитага чиқарилади. Шу билан бирга, "Лампунг-1" сун'ий ё'лдоши ҳам учирилади.

"Самарқанд-2028" сун'ий ё'лдошига Узсосмос мутахассислари томонидан яратилган сун'ий интеллект модули о'рнатилган. Бу модул гипер спектрал ма'лумотларни бевосита орбитада қайта ишлаш имконини беради ва Ер юзасини масофадан зондлаш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизматининг ма'лум қилишича, олинган ма'лумотлар қишлоқ хо'жалиги, экология, табиий ресурслар мониторинги ва бошқа соҳаларда қо'лланилиши режалаштирилган.

Сун'ий ё'лдошларни орбитага олиб чиқувчи ракета-ташувчи аллақачон старт кемаси бортига жойлаштирилган ва учириш ҳудуди томон ё'л олган.

О'збекистон ва Хитойнинг Ер юзасини масофадан зондлашга мо'лжалланган сун'ий ё'лдошни ҳамкорликда учириш режалари 2025-йил ноябр ойида, Узсосмос агентлиги Стар Висион компанияси билан стратегик меморандум имзолаганида ма'лум қилинган эди.

"Самарқанд-2028" номи 2028-йилда Самарқанд шаҳрида Халқаро астронавтика конгресси (ИАС) о'тказилиши ҳақидаги қарор шарафига танланган.

Эслатиб о'тамиз, О'збекистон 2028-йилда 6У форматидаги илк илмий сун'ий ё'лдошини учириш устида иш олиб бормоқда. У буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуг'бек номи билан аталади. Шунингдек, мамлакатнинг илк маҳаллий космонавтини коинотга юбориш масаласи ҳам ишлаб чиқилмоқда.

artificial intelligencesamarkanduzbekistan-china cooperationsatellite launchuzcosmosstar visionremote sensingspace exploration