Сиёсат

Россияда Ҳуман Ригҳс Фоундатион фаолияти тақиқланди

Россия Бош прокуратураси АҚШда ташкил этилган Ҳуман Ригҳс Фоундатион (ҲРФ) фаолиятини мамлакат ҳудудида «номаъқбул» деб эълон қилди. Идора бунга фонднинг Россияни тўлиқ авторитар давлат сифатида баҳолаган лойиҳаси ҳамда армия ҳақидаги материалларини сабаб сифатида кўрсатди.

Россия Бош прокуратураси 2005-йилда АҚШда ташкил этилган Ҳуман Ригҳц Фоундатион (ҲРФ) ташкилотининг Россия Федерацияси ҳудудидаги фаолиятини "номақбул" деб э'лон қилди.

Прокуратура томонидан ма'лум қилинишича, ушбу қарорга сабаб бо'лган омиллардан бири фонднинг "Тйраннй Траскер" деб номланган интерактив лойиҳаси бо'либ, унда давлатларнинг демократик қадриятларга риоя этиш даражаси баҳоланади. Мазкур харитада Россия то'лиқ авторитар давлат сифатида ко'рсатилган.

Бундан ташқари, Россия Бош прокуратураси ҲРФ Россия Қуролли кучларини "обро'сизлантирувчи" ма'лумотларни тарқатаётганини ва илгари Россияда "номақбул" деб топилган бошқа ташкилотларни қо'ллаб-қувватлаётганини та'кидлади.

Ҳуман Ригҳц Фоундатион бутун дунё бо'йлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарг'иб қилишга қаратилган халқаро нотижорат ташкилотдир.

2024-йилдан бошлаб фондга россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалная раҳбарлик қилмоқда. У бу лавозимда шахмат бо'йича жаҳон чемпиони ва мухолифатчи сиёсатчи Гарри Каспаровнинг о'рнини эгаллаган.

censorshipfreedom of speechhuman rights foundationbanyulia navalnayagarry kasparovrussiaauthoritarianism