Ред Булл Дансе Ёур Стйле миллий финали Тошкентда бўлиб ўтади
16-август куни соат 19:00 да Тошкентда, Узбекистан Среативе Парк кўмагида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ҳудудида кўча рақслари бўйича улкан фестивал — Ред Булл Дансе Ёур Стйле бўлиб ўтади.

Ред Булл Дансе Ёур Стйле миллий финали Тошкентда бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16-август куни соат 19:00 да Тошкентда, Узбекистан Среативе Парк кўмагида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ҳудудида кўча рақслари бўйича йирик фестивал – Ред Булл Дансе Ёур Стйле бўлиб ўтади. Унда томошабинлар мамлакат чемпионини танлайди ва айнан у Швейцарияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиш лойиҳа сайтида очилган. Томошабинлар учун кириш бепул. Тадбир 18+.
Кўча рақслари бўйича энг йирик халқаро чемпионатлардан бири – Ред Булл Дансе Ёур Стйле яна Ўзбекистонга қайтмоқда. 16-август куни соат 19:00 да Тошкентда, Узбекистан Среативе Парк кўмагида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ҳудудида мамлакатнинг 16 нафар энг кучли раққоси миллий финалда учрашиб, жаҳон саҳнасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқи учун курашади. Бу ерда одатий ҳакамлар ҳайъати ва олдиндан тайёрланган чиқишлар бўлмайди: иштирокчилар дунёга машҳур мусиқий хитлар остида импровизация қилишлари керак бўлади, ҳар бир баттл ғолибини ва янги мамлакат чемпионини эса томошабинлар танлайди.
Ред Булл Дансе Ёур Стйле – бу турли йўналишдаги кўча рақслари вакилларини бирлаштирувчи, яккама-якка форматдаги халқаро рақс мусобақасидир. Унда ҳип-ҳоп, поппинг, крумп, вогуе ва бошқа кўплаб услублар намояндалари иштирок этади. Рақсчилар баттл давомида қайси қўшиқ янграшини олдиндан билишмайди, шу сабабли улар мусиқага бир зумда мослашиши, импровизация қилиши ва томошабинлар эътиборини қозониши керак бўлади.
Ред Булл Дансе Ёур Стйлеънинг асосий ўзига хослиги – профессионал ҳакамлар ҳайъатининг йўқлигидир. Ҳар бир баттл ғолибини томошабинлар қизил ёки кўк рангдаги карточкани кўтариш орқали аниқлайди. Айнан томошабинлар ким мусобақани давом эттириши, кейинги босқичга йўл олиши ва якунда Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлишини ҳал қилади.
Миллий финалда мамлакатнинг 16 нафар энг кучли раққоси иштирок этади. Улар 14-август куни Тошкентда бўлиб ўтадиган саралаш босқичи якунларига кўра аниқланади. Иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиш аллақачон лойиҳанинг расмий сайтида очилган.
Ред Булл Дансе Ёур Стйле 2019-йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва бутун дунё бўйлаб рақс ҳамжамиятларини бирлаштириб келади. 2026-йилда мусобақалар 57 та мамлакатда бўлиб ўтади ва улар орасида Ўзбекистон иккинчи бор иштирок этади. Миллий финаллар ғолиблари Швейцарияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида ўз мамлакатлари номидан қатнашиш ва халқаро чемпионлик унвони учун курашиш имкониятига эга бўладилар.
Ред Булл Дансе Ёур Стйлеънинг Ўзбекистонга қайтиши нафақат маҳаллий рақс ҳамжамияти учун муҳим воқеа, балки томошабинлар учун ҳам йирик шоуга айланади. Миллий финал меҳмонлари мамлакатнинг энг кучли раққослари иштирокидаги баттлларни томоша қилишлари, ўз фаворитларини қўллаб-қувватлашлари ва айнан Ўзбекистонни жаҳон саҳнасида намоён этадиган иштирокчини танлаш орқали мусобақа натижасига бевосита таъсир кўрсатишлари мумкин бўлади.

