“Реал” Винисиусга янги шартнома таклиф қилди

"Реал" Винисиус Жуниорга янги шартнома таклиф қилди
Мадриднинг "Реал" клуби о'зининг асосий футболчиларидан бири Винисиус Жуниорга шартномани узайтириш бо'йича таклиф юборди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Флориан Плеттенберг о'зининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ма'лум қилди.
Манбанинг хабар беришича, "Реал" раҳбарияти 26 ёшли бразилиялик ҳужумчи билан бир неча ойдан бери музокаралар олиб бормоқда ва уни жамоада сақлаб қолишга интилмоқда. "Реал" мутасаддилари Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчига жиддий қизиқиш билдираётганидан хабардор. Қайд этилишича, лондонликлар ҳам тез орада Винисиусга расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.
Ма'лумот учун, бразилиялик вингер 2018-йилдан буён "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у жамоа сафида жами 375 та о'йинда майдонга тушиб, 128 та гол урган ва 100 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Винисиус "Реал" таркибида 3 марта Испания чемпиони, 2 марта клублар о'ртасидаги Жаҳон чемпионати г'олиби, Испания Кубоги ва Суперкубоги соҳиби ҳамда икки карра Чемпионлар Лигаси г'олибига айланган.
2026-йилги Жаҳон чемпионатида Винисиус Бразилия миллий терма жамоаси сафида 5 та учрашув о'тказиб, 4 та гол ва 1 та ассист қайд этди ҳамда терма жамоанинг энг яхши то'пурарига айланди. Эслатиб о'тамиз, бразилияликлар ЖЧ-2026 турнирининг 1/8 финалида Норвегия терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани эрта тарк этган эди.

