Рақобат қўмитаси «Ташаббусли буджет»га пулли овоз бериш рекламаларидан огоҳлантирди
Қўмита «Ташаббусли буджет» жараёнида овоз бериш учун пул ваъда қилаётган норасмий ботлар ҳамда рекламалар юзасидан

Рақобат қўмитаси "Ташаббусли буджет" лойиҳаси билан боғлиқ пуллик овоз бериш рекламаларига нисбатан огоҳлантириш берди. Қўмита ижтимоий тармоқларда тарқалган бундай э'лонлар амалдаги тартибларга зид эканлигини ва фуқароларни чалғитиши мумкинлигини та'кидлади.
"Ташаббусли буджет" лойиҳаси фуқароларга ўз ҳудудларидаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббуслар илгари суриш ва овоз беришда иштирок этиш имконини беради. Бироқ, овоз бериш жараёни тўлиқ ихтиёрий бўлиб, у учун ҳеч қандай тўлов ёки моддий рағбатлантириш назарда тутилмаган.
Қўмита ўтказган ўрганишлар натижасида айрим машҳур блогерлар учинчи шахслар манфаати учун норасмий "бот"лар орқали ма'лум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатгани аниқланган. Шунингдек, бу рекламаларда "расмий" сўзидан ва "Очиқ буджет" портали логотипига ўхшаш белгилардан фойдаланилгани фуқароларни адаштириши мумкинлиги қайд этилди.
Рақобат қўмитасининг ма'лумотига кўра, "Ташаббусли буджет" жараёнида овоз бериш фақат "Очиқ буджет" ахборот портали, унинг Андроид ва иОС мобил иловалари ҳамда Телеграмъдаги расмий бот орқали амалга оширилади. Амалдаги қоидаларга мувофиқ, овоз бериш учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди ва овоз берган фуқароларга моддий рағбатлантириш берилмайди.
Қўмита норасмий ботлардан фойдаланиш ёки улар орқали тарқатилаётган ма'лумотларга ишониш жараённинг шаффофлигига салбий та'сир кўрсатиши, шунингдек, ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини эслатди.
Аввалги мониторинглар давомида пул эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатган бир қатор блогерлар аниқланган. Улар орасида Ўткир Шодмонов (уткир_шодмонов), Абдурасул Иброхимов (Моминливе.1), Амиров Асилбек (Аслбек_эмир) ва Жасур Шодиев (жасжаннев) бор. Уларга нисбатан огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилган, тегишли чоралар кўрилган ҳамда қонунчилик талабларига зид рекламалар олиб ташланган.
Рақобат қўмитаси "Ташаббусли буджет" лойиҳаси доирасида мониторинглар давом эттирилишини ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, ваколати доирасида тегишли чоралар кўрилишини ма'лум қилди.

