Иқтисодиёт

Қурилиш компаниялари 6 ойда 5,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Бунда энг йирик 20 та компания ушбу солиқ тушумларининг 21 фоизини таъминлади

Қурилиш компаниялари олти ойда 5,2 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўлади.

2026-йилнинг январидан июнигача бўлган даврда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналар давлат буджетига жами 5 триллион 210 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Маълумотларга кўра, ушбу соҳада 33 425 та юридик шахс фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг умумий товар айланмаси 95,4 триллион сўмни ташкил этган, қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳажми эса 1 триллион 510,2 миллиард сўмга етган.

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та қурилиш компанияси томонидан 1 триллион 94,5 миллиард сўм солиқ тўланган бўлиб, бу соҳа бўйича жами солиқ тушумларининг 21 фоизини ташкил этади. Ушбу компанияларнинг товар айланмаси 14,15 триллион сўм, қўлланилган солиқ имтиёзлари эса 133,3 миллиард сўмни ташкил қилди.

Ярим йиллик якунларига кўра, энг кўп солиқ тўлаган қурилиш компаниялари рўйхатини "Диссовер Инвест" МЧЖ 189,9 миллиард сўм билан бошқарган. Кейинги ўринларда "УЕТ Сонструстион" МЧЖ (189,3 миллиард сўм) ва "Тўпаланг ҲПД Ҳолдинг" МЧЖ (109,6 миллиард сўм) жойлашган.

Шунингдек, "Трест-12" АЖ 63,1 миллиард сўм, "Агромир Буилдингс" МЧЖ эса 60,9 миллиард сўм солиқ тўлаган ҳолда биринчи бешликдан ўрин олган.

Қолган йирик солиқ тўловчилар қаторида "КОС Сонструстион Механик Электрик" МЧЖ ХК, "Ўзшаҳар Қурилиш Инвест" МЧЖ, "Бир Иншаат" МЧЖ, "Голд Степ Инвест" ва "Эсо Греенланд" МЧЖ каби компаниялар ҳам қайд этилган.

Энг йирик 20 та қурилиш компанияси тўлаган солиқларнинг асосий қисми қўшилган қиймат солиғи ҳиссасига тўғри келди. Ушбу турдаги тушум 434,1 миллиард сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, фойда солиғидан 274 миллиард сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 191,4 миллиард сўм, ижтимоий солиқдан 174,7 миллиард сўм ва бошқа солиқлар бўйича 20,2 миллиард сўм буджетга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1-июл ҳолатига кўра солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори бўлган қурилиш соҳаси корхоналари сони 1 494 тани ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

soliq imtiyozlarisoliq qarziqurilish sohasisoliq tushumlarieng yirik soliq to'lovchilardiscover investuet constructionto'palang hpd holding