Қиймати вақт билан янада қадрланадиган танлов!
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя

Қадри вақт ўтган сайин ортиб борадиган танлов!
**Ўлчовли олтин қуймалар ҳақида маълумот**
Аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари орқали ўлчовли олтин қуймаларни сотувга чиқармоқда.
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўзига хос серия рақамига эга бўлади.
Олтин қуймаларни сотиш ва қайта сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ҳамда Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шакллантирилади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.
Маълумот учун: маржа ва чегирма миқдорлари ўлчовли қуймаларни муомалага чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ операцион харажатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Қадоғи бутун олтин қуймалар сотув шохобчаларида тижорат банки томонидан қуйма эгасига тўлов дарҳол амалга оширилган ҳолда қайта сотиб олинади.
Қадоғи бузилган ёки техник талабларга жавоб бермайдиган олтин қуймаларни қайта сотиб олиш уларни техник экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади. Экспертиза якунланганидан сўнг тўлов амалга оширилади.
Қадоғи бутун ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
**Ўлчовли олтин қуймалар ва уларнинг махсус ҳимоя қадоқлари намуналари**
Олтин қуймалар 5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликда ҳамда 999,9 асиллик даражасига эга олтиндан тайёрланган.
Олтин қуймалар Италиянинг «Сертилине Срл.» компанияси билан ҳамкорликда тайёрланган махсус қадоқларда муомалага чиқарилади.
Олтин қуйма ва унинг қадоғи бир хил серия рақамига эга. Қадоқда уч турдаги ҳимоя элементлари мавжуд.
**Ўлчовли олтин қуймаларни сотиш ва қайта сотиб олиш шохобчалари**
Реклама

