Қашқадарёда тулки тирнаган шахс вафоти бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Қашқадарёда тулки тирнаган шахснинг вафоти бўйича янги ма'лумотлар пайдо бўлди. Қашқадарёнинг Китоб тумани "Варганза" маҳалласида тулки боласи тирнаган 47 ёшли фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Марҳумнинг яқинлари унинг қутуришдан эмас, балки бошқа бир касалликдан вафот этганини ма'лум қилди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу маҳаллада бир оиланинг уч нафар а'зоси қутуриш касаллигига чалингани, улардан бири вафот этгани ва ҳудудда вазиятнинг оғирлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ба'зи фойдаланувчилар сайёҳларга "Варганза"га бормаслик ҳақида огоҳлантиришлар тарқатди. ЎзА воқеа жойига бориб, маҳаллий аҳоли, мутасаддилар ва тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди ва ҳолатни аниқлаштирди.
Ма'лум бўлишича, вафот этган шахс аёл бўлган. Унинг опаси айтишича, синглиси аввал қон босими юқорилиги билан даволанган ва инсулт туфайли танасининг бир қисми фалажланган. Шифокорлар бир ой муқаддам тулки боласи қўлини тирнагани ҳақида ма'лумот олгач, қутуриш касаллиги эҳтимолини ҳам кўриб чиққан.
"Синглим охирги кунларигача овқат ҳам еди, сув ҳам ичди. Қутуриш касаллигига хос аломатларни кўрмадик. Шунинг учун асоссиз хабарлар тарқатилиши оиламиз учун яна бир оғир зарба бўлди," деди у.
Ижтимоий тармоқларда маҳаллага кириш-чиқиш тақиқлангани ҳақидаги хабарларга маҳалла раиси Ҳаким Мирзаев қат'ий рад жавоб берди. Унинг та'кидлашича, ҳудудда ҳеч қандай карантин ёки чеклов чоралари жорий этилмаган. Тоғли ҳудуд бўлгани учун атрофда тулки, бўри ва бошқа ёввойи ҳайвонлар учрашини, шунинг учун қутуриш касаллигига қарши профилактика ишлари доимий равишда олиб борилишини ҳам қайд этди.
Тармоқларда энг кўп тарқалган аудиоёзув муаллифи сифатида тилга олинган Китоб тумани 4-поликлиникаси мудири Маҳмуд Узоқов ҳам вазиятга муносабат билдирди. Унинг айтишича, аудио хабар аҳоли учун эмас, балки тиббиёт ходимлари учун ички хизмат топшириғи сифатида юборилган.
"Бу юқумли касалликлар бўйича ўтказилган хизмат йиғинидан кейин ходимларни янада огоҳ бўлишга чақириш мақсадида берилган топшириқ эди. У ерда фақат қутуриш эмас, ботулизм ва ичак инфексиялари ҳақида ҳам гапирилган. Кимдир уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган. Мақсадимиз аҳоли орасида ваҳима уйғотиш эмас эди," деди у.
Китоб туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Анвар Ҳасановнинг ма'лум қилишича, марҳума 10-июл куни қон босими кўтарилгани боис шифохонага мурожаат қилган. Суҳбат давомида унинг бир ой аввал тулки боласи тирнаганини айтгани сабабли шифокорларда хавфли инфексияга гумон пайдо бўлган. Бироқ бемор бир суткадан кейин вафот этган ва ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Профилактика мақсадида унинг оила а'золари тиббий кўрикдан ўтказилиб, ваксинация қилинган.
Айрим тиббиёт ходимлари эҳтимолий хавфни инобатга олган ҳолда профилактик чораларни кучайтиришни мақсад қилган, аммо бу ма'лумотлар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниб, аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарган.
Қутуриш — вирусли касаллик бўлиб, касал ҳай

