Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади.
Аномал иссиқ сабаб Қашқадарё вилоятида ҳам оғир юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланадиган бўлди. Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Қарши шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида оғир юк машиналарининг ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади..

Қашқадарёда жазирама сабабли оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади. Аномал иссиқ шароитлари натижасида Қашқадарё вилоятида ҳам оғир юк машиналарининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Вилоят ҳокимлиги томонидан берилган маълумотга кўра, Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида оғир юк машиналарининг ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача чекланади.
Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, вилоятда кундузи ҳаво ҳарорати +42...+44 даражагача, айрим жойларда эса ундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Бундай шароитда асфалт-бетон қопламаси ҳарорати +70...+75 даражагача кўтарилиб, йўлларнинг юк кўтариш қобилияти пасаяди. Натижада оғир юк автомобиллари ҳаракати йўл қопламасида ғилдирак излари, деформациялар ва бошқа техник нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли, давлат буджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қурилган ва таъмирланган автомобил йўлларини сақлаш мақсадида Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.
Масъуллар ҳайдовчилар ва юк ташувчи корхона ва ташкилотлардан мазкур чекловларга қатъий риоя қилишни, юк ташиш вақтларини белгиланган тартиб асосида режалаштиришни сўрашди. Вилоят ҳокимлигига кўра, ушбу чоралар йўл инфратузилмасини асраш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва автомобил йўлларининг хизмат муддатини узайтиришга қаратилган.
Бундан олдин Сурхондарё вилоятида кучли иссиқ сабабли оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланган эди.

