Президент Бекободдаги комбинатда шеър ўқиган металлург қизни Зулфия мукофоти билан тақдирлади
“Ўзметкомбинат” мутахассиси Дилноза Примкулова Ўзбекистон президенти билан Бекободда бўлиб ўтган учрашувда металлурглар меҳнатига бағишланган шеърини ўқиб берди. Шавкат Мирзиёев истисно тариқасида унга Зулфия номидаги давлат мукофотини беришни таклиф қилди ва&нбсп;кейинроқ тегишли фармонни имзолади.

Президент Бекободдаги металлургия комбинатида шеър ўқиган Дилноза Примкуловани Зулфия мукофоти билан тақдирлади. “Ўзбекистон металлургия комбинати” (“Ўзметкомбинат”) мутахассиси Дилноза Примкулова президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда металлурглар меҳнати ҳақида ёзган шеърини ўқиб берганидан сўнг, Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Дилноза Примкулова “Ўзметкомбинат”нинг Бекободдаги қуюв-прокатлаш мажмуасида фаолият юритади. Президентнинг шаҳарга ташрифи чоғида у корхонада 1145 нафар ёш мутахассис, шулардан 123 нафар қиз ва аёл меҳнат қилаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яна 71 нафар ёш мутахассис Италиядаги ўқув марказларига малака ошириш учун юборилган. Улар янги ускуналарни бошқаришни ўрганиб, ҳозирда олинган билимларини ишлаб чиқаришда қўлламоқда.
Примкулова, шунингдек, президентга иссиқ прокатланган пўлат листли рулонлар ишлаб чиқарадиган мажмуа фаолияти ҳақида ҳам маълумот берди. Бундай маҳсулотлар автомобилсозлик, вагонсозлик ва бошқа соҳаларда қўлланилади.
Суҳбат давомида у болалигидан Зулфия мукофоти лауреати бўлишни орзу қилгани ва шеърлар ёзганини айтди. Президентнинг ташрифи ҳақида билгач, у шеър ёзиб, уни ўқиб беришга рухсат сўради.
Олов билан тиллашар қўлим, Темирга жон берамиз ҳар кун. Хизматдамиз қад ростлаётган, Ҳар бир бино, иншоот учун.
Янгиланиб борар шаҳарлар, Янгиланиб борар бўстоним. Темирдайин мустаҳкам мағрур, Гуллайверсин Ўзбекистоним.
Металлурглар — олов фарзанди, Матонати — кучи, орида. Менинг ҳам ўз ҳиссам бор бугун, Шу ватаннинг пойдеворида.
Дилноза Примкулованинг чиқишидан сўнг, Шавкат Мирзиёев истисно тариқасида уни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф қилди.
“Бугун мана шу Дилноза қизимнинг ҳам металлургияда ишлаб, ҳам шоир бўлганини инобатга олиб, Сирожиддин (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саидов — таҳр.)га топшириқ бераман, истисно тариқасида Зулфия мукофотини берсак нима дейсизлар? Мен мукофотга қўл қўяман,” — деди президент.
Давлат раҳбари, шунингдек, оғир саноат корхонасида 123 нафар қиз ва аёл меҳнат қилаётганига эътибор қаратди.
“Буни жуда катта жасорат десак, тўғри бўлади. Мана, шоирларимиз ўтирибди, сизларга ҳам илҳом бериб, Дилноза қизим тўғрисида шеърлар ёзсангиз, жуда миннатдор бўлардим. Мен қўл қўйган фармонни Абдуллаев (“Ўзметкомбинат” бош директори Баҳодир Абдуллаев — таҳр.) билан бирга топшириш маросимини ўтказамиз. Бу бошқа қизларимга ҳам намуна бўлади. Дилноза қизим, сизни табриклайман, жасоратингиз учун раҳмат,” — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент кейинроқ тегишли фармонни имзолади. Зулфия номидаги давлат мукофоти Дилноза Примкуловага Тошкент вилояти ҳокимлигида тантанали тарзда топширилди.
Маросимда Сенат раиси Танзила Нарбаева, бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттаханова, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дилноза Примкулова кўрсатилган ишонч учун президентга миннатдорлик билдирди ва ушбу мукофот

