Президент администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилинди

Президент администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 4-августдаги мажлисида маълум қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Конституцияси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Президент администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишларини конституциявий қонун даражасида белгилашни мақсад қилган.
Конституциянинг ХИХ боби Ўзбекистон президентига бағишланган бўлиб, унда президент давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган фаолиятини ва ҳамкорлигини таъминлаши, шунингдек, мамлакат бошқаруви ва тараққиётини таъминлашдаги муҳим ваколатлари мустаҳкамланган. Президентнинг Конституцияда белгиланган кенг қамровли ваколатларини самарали амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш Президент администрацияси зиммасига юклатилган.
Хусусан, асосий қонуннинг 109-моддасига кўра, Ўзбекистон президенти ўз ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Президент администрациясини шакллантиради ва унинг раҳбарини тайинлайди. Президент администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколатлари қонун билан белгиланади.
Лойиҳада Администрация Ўзбекистон президенти томонидан шакллантирилиши, шунингдек, Администрацияга президент томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган администрация раҳбари бощилик қилиши белгиланган.
Администрациянинг мақоми, фаолиятининг асосий принсиплари, таркибий тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари билан ўзаро алоқалари, Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари фаолиятининг кафолатлари аниқ белгилаб берилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси Администрациянинг давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат тузилмалари билан алоқаларини ҳам очиб берган.
Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу конституциявий қонун лойиҳасининг қабул қилиниши президент фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда бошқарув жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистонда Президент администрацияси давлат раҳбарининг 2018-йил 26-августдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон президенти фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий-назорат жиҳатдан таъминловчи давлат органидир. Унга 2025-йил 24-июндан буён Саида Мирзиёева раҳбарлик қилиб келмоқда.

