Прагада “Маде ин Узбекистан” миллий кўргазма зали очилди
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров бощилигидаги делегациянинг Чехияга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Прагада "Маде ин Узбекистан" миллий кўргазма зали очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Дунё" АА мухбирининг хабар беришича, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров бощилигидаги делегация Чехияга хизмат сафари билан борди.
Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу ташриф давомида Чехия давлатининг бир қатор идораларида учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, делегация аъзолари Чехия стандартлаштириш, метрология ва синовлар бошқармаси (УНМЗ), Метрология институти (СМИ) ҳамда Қурилиш техник ва синов институти (ТЗÚС) вакиллари билан фикр алмашдилар.
Музокаралар давомида инфратузилмани ривожлантириш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар Европа Иттифоқининг бозор назорати тажрибасини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Мутахассислар метрология ва стандартлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, сунъий интеллект технологияларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида сўз юритдилар.
Ташриф давомида Чехияда малака оширишни ташкил этиш ва Чехия Метрология институти билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор шериклик ҳужжатлари имзоланди.
Прага шаҳридаги "Андěл Парк" бизнес мажмуасида ўз фаолиятини бошлаган "Маде ин Узбекистан" миллий шоуруми кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу шоурум Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорида кенг тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Чехия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ишбилармон доиралари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.
Экспозицияда Ўзбекистоннинг 17 та етакчи корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 48 турдаги экспортбоп маҳсулот намойиш этилди.

