Маҳаллий

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўчалар ва яшил майдонларга сув сепиш ишлари кучайтирилди

Жазирама туфайли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўчалар, дарахт ва&нбсп;бошқа яшил майдонларга сув сепиш ишлари кучайтирилди. Тадбирлар намликнинг буғланиши энг кам бўлган эрталабки, кечки ва&нбсп;тунги соатларда амалга оширилмоқда. Аввалроқ худди шундай чора-тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам жорий этилган эди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўчалар ва яшил майдонларга сув сепиш ишлари кучайтирилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бу ҳақда маълум қилди.

Ушбу чора-тадбирлар мамлакатга аномал иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши ва ҳаво ҳароратининг +44…+46 даражагача кўтарилиши муносабати билан амалга оширилмоқда.

Суғориш ишлари намликнинг буғланиши энг кам бўлган тонг, кечки ва тунги соатларда олиб борилмоқда, деб таъкидлади идора.

Шунингдек, юқори ҳароратнинг аҳолига салбий таъсирини камайтириш мақсадида махсус техникалар ёрдамида шаҳар кўчалари ва жамоат жойларига сув сепиш ташкил этилди.

Қўмита Андижон, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда олиб борилаётган ишлардан фотосуратларни эълон қилди.

Ўзгидромет аввалроқ 13−17-июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилаётганини огоҳлантирганди. Кундузи ҳаво ҳарорати +41…+43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса +44…+46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Иссиқ об-ҳаво шароитида Тошкентда жорий ҳафта бошидан марказий кўчалар ва дарахтларга сув сепиш бошланди, фавворалар эса узлуксиз иш режимига ўтказилди.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, шунингдек, Навоий вилоятининг айрим туманларида болалар боғчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди, Сурхондарё вилоятида эса кундузи юк машиналари ҳаракати чекланган.

Саҳифада хато топдингизми? Стрл+Энтер тугмаларни босинг.

Сайтдаги хабарлардан фойдаланиш учун «Газета»нинг ёзма розилиги олиниши шарт.

Электрон ОАВ гувоҳномаси: №209073. Берилган санаси: 2024-йил 19-январ.

Муассис: «Газета Невс» МЧЖ.

Бош муҳаррир: Умаров Давлат Сулаймонович.

Манзил: 100007, Тошкент, Паркент кўчаси, 26А.

Электрон манзил: [email protected].

Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг.

o‘zbekistonekologiyaiqlim o'zgarishiissiq havoandijonsug‘orishsuv sepishjamoat joylari