Ўзбекистонда ярим йилда ўғил болалар кўпроқ туғилди
Ўзбекистонда 2026-йилнинг январ–июн ойларида 373,4 мингга яқин тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Дунёга келган чақалоқларнинг 192,9 минг нафари ўғил, 180,5 минг нафари эса қиз болалар ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи ярмида ўғил болалар туғилиши қизларникидан кўпроқ бўлди.
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда жами 373 389 нафар чақалоқ тирик туғилган. Уларнинг 192,9 минг нафари (51,7 фоизи) ўғил болалар бўлса, 180,5 минг нафари (48,3 фоизи) қиз болаларни ташкил этган.
Демак, ҳисобот даврида Ўзбекистонда қизларга нисбатан қарийб 12,4 минг нафарга кўпроқ ўғил бола дунёга келган.
Туғилишларнинг 49 фоизи шаҳарларда, 51 фоизи эса қишлоқ жойларида қайд этилган.
Январ-июн ойларида республика бўйича ҳар 1 000 нафар аҳолига 19,6 та туғилиш тўғри келган.

