Ўзбекистонда июн ойида ишбилармонлик фаоллиги 12,8 фоизга ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2026-йил июн ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 1128 бирликни ташкил этиб, май ойига нисбатан 12,8 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 36 фоизга ўсди. Индекс ўсишига банклараро тўловлар сонининг кўпайиши, товар-хом ашё биржасидаги фаолликнинг кучайиши, фаолият юритаётган хўжалик...

Ўзбекистонда июн ойида ишбилармонлик фаоллиги 12,8 фоизга ошди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълумотларига кўра, 2026-йил июн ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 1128 бирликни ташкил этиб, май ойига нисбатан 12,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 36 фоизга ўсди.

Индекснинг ўсишига банклараро тўловлар сонининг кўпайиши, товар-хом ашё биржасидаги фаолликнинг ошиши, фаолият юритаётган хўжалик субьектлари сонининг ортиши ва товар белгилари рўйхатдан ўтказилишининг кўпайиши ҳисса қўшди.

Июн ойида банклараро тўлов операциялари сони 7,9 миллиондан ошиб, ўтган ойга нисбатан 18,7 фоизга ўсди. Республика товар-хом ашё биржасида савдо айланмаси 9,5 трлн сўмга етиб, май ойига нисбатан 27,7 фоизга ошди. Айниқса, омухта ем, линт, шиша банкалари ва бензин савдоси ҳажми кескин ошди.

Ишбилармонлик фаоллиги ўсиши мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатилди. Энг юқори ўсиш Сирдарё (51,3 фоиз), Сурхондарё (49,1 фоиз), Наманган (47,1 фоиз) ва Хоразм (45 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субьектлари сони 10,5 мингтага кўпайиб, 530,3 мингтага етди. Кичик корхоналар сони 435,4 мингтага, фермер хўжаликлари эса 90,3 мингтага етди.

Шунингдек, июн ойида юридик шахслар томонидан 473 та товар белгиси ва товар номи рўйхатдан ўтказилди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 18,5 фоизга ошди.

Ўзбекистонда бугун ҳам жазирама сақланиб қолади.

«Тебинбулоқ» кони Ўзбекистонда пўлат ишлаб чиқаришни 1 млн тоннага оширади.

Жаҳон банки Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтиришда 3 та устувор соҳани қайд этди.

Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.

Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!

Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?

Манба: Мирзиёев Қатардаги таъзия маросимида иштирок этиши мумкин.

Икки кичик сайёра – астероидларга ўзбекистонлик олимлар номи берилди.

«Бойўғли»лар чиндан ҳам хавф остидами?

Франсияда кўпчилик қўрққан ҳодиса рўй берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова лавозимини тарк этган – манба.

Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбийси ҳалок бўлди.

Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.

Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Бахтиёр Шералиев биологист-ихтиолог / генетик.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected]. Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдалан

o‘zbekistoniqtisodiy o'sishishbilarmonlik faolligibanklararo to‘lovlartovar-xom ashyo birjasiviloyatlaryuridik shaxslartadqiqotlar