Иқтисодиёт

Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

Ўзбекистонда доллар қиймати яна пасайди.

Марказий банкнинг 31-июлдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларига кўра:

* АҚШ доллари 28,87 сўмга арзонлашиб, 12 006,30 сўмни ташкил этди.

* Евро 54,76 сўмга қимматлашиб, 13 765,33 сўмга етди.

* Россия рубли 1,02 сўмга тушиб, 150,44 сўм бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна пасайиб, 12 035,26 сўмга тенглашган эди. Ушбу валюта 27-июл куни 12 минг сўмлик чегарадан пастга тушган эди.

o‘zbekistondollar kursimarkaziy bankso‘mrubliqtisodiyotvalyuta kursiyevro