Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш 12,8 фоизга ошди
О&лсқуо;збекистонда 2026 йил январ&ндаш;июн ойларида 235,8 мингта енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Автомобиллар ишлаб чиқариши 12,8 фоизга ошди.

Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 12,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
2026-йилнинг январ-июн ойларида мамлакатда жами 235 794 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 208 975 донага нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатади.
Юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳам 21,3 фоизга ошиб, 2268 донадан 2751 донага етди. Махсус автомобиллар ишлаб чиқариш эса 26,7 фоизга кўпайиб, 23 353 донадан 29 582 донага етган.
Енгил автомобил моделлари орасида Собалт энг кўп ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг ҳажми 82 951 донани ташкил этди. Ўтган йилги 73 102 донага нисбатан 13,5 фоизлик ўсиш кузатилган.
БЙД модели ишлаб чиқаришда катта сакраш қайд этилди – 91,5 фоизга ўсиб, 2025-йил январ-июн ойларидаги 7000 донадан 13 405 донага етди. Ҳавал ишлаб чиқариш 43,1 фоизга кўпайиб, 3538 донадан 5061 донага, КИА ишлаб чиқариш эса 29,1 фоизга ошиб, 11 763 донадан 15 184 донага етди.
Бироқ, айрим моделлар ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилди. Дамас ишлаб чиқариш 7,2 фоизга камайиб, 45 992 донадан 42 663 донага тушди.
Бошқа моделлар орасида Оних ишлаб чиқариш 8,5 фоизга ошиб, 17 249 донадан 18 715 донага етди. Черй ишлаб чиқариш 6,1 фоизга кўпайиб, 4131 донадан 4384 донага, Траскер ишлаб чиқариш эса 1,8 фоизга ошиб, 22 847 донадан 23 249 донага етди.
Шунингдек, вазирлик "Чевролет Дамас Мове" моделининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганини таъкидлади. Йилнинг биринчи ярмида ушбу моделдан 600 дона ишлаб чиқарилган.

