Спорт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

Миллий терма жамоа навбатдаги ФИФА кунларида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган. Хусусан, Фабио Каннаваро бощилигидаги жамоа жорий йилнинг 6-октабр куни Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси эндиликда 2027-йилги Осиё Кубогига тайёргарлик кўради. Осиё Кубоги баҳслари 7-январдан 5-февралга қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фабио Каннаваро шогирдлари ушбу мусобақанинг Б гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иорданияга қарши кураш олиб боради.

footballinternational footballuzbekistan footballfabio cannavarosouth korea footballfriendly matchafc asian cup