Спорт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтади — ОАВ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтади — ОАВ

Самарқанднинг “Динамо” клуби футболчиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Россия Премьер Лигасида давом эттиради. Ўзбекистонлик футболчи Қозоннинг “Рубин” жамоасига ижара асосида ўтмоқда. Таниқли инсайдер Иван Карповнинг хабар беришича, “Динамо” ушбу мавсум якунига қадар мўлжалланган ижара шартномасидан 100 минг евро ишлаб олади.

Агар Жаҳонгир Ўрозовнинг ўйини Қозон клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига маъқул келса, “Рубин” уни тўлақонли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун Россия жамоаси самарқандликларга қўшимча 700 минг евро тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ ўзбекистонлик футболчининг Россия клубига ўтиши ҳақида турли хабарлар тарқалган ва ба'зи манбалар трансфер суммасини юқорироқ баҳолаган эди. Шунингдек, иккала клуб о'ртасидаги музокаралар қишки трансферлар ойнасигача чўзилиши эҳтимоли ҳам ё'қ эмасди. Бироқ, томонлар пуллик ижара варианти орқали келишувни тезроқ якунлашга қарор қилишди.

Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон Суперлигасидаги ўйинлари орқали терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро эътиборига тушган. Футболчи Ўзбекистоннинг ЖЧдаги илк ўйинида захирадан ўйинга қўшилган бўлса-да, кейинги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушди. Хусусан, Ўрозов Конго ДР миллий жамоасига қарши учрашувда 7 марта хавфни бартараф этган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Жаҳонгир Ўрозов 2023-йили Туркиянинг “Эюпспор” жамоасига кўчиб ўтган эди. 2024-йилда турк клуби футболчини Самарқанднинг “Динамо”сига ижарага берди. 2025-йилнинг бошида эса самарқандликлар уни эркин агент мақомида ўз сафига тўлиқ қўшиб олди.

jahongir o‘rozovuzbekistanplayer transferfootballrussiarubin kazandinamo samarqandloan deal