Сиёсат

Остонада Марказий Осиё-Корея саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди

Кеча Остона шаҳрида Марказий Осиё ва Корея Республикаси давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик ко&лсқуо;риш бо&лсқуо;йича юқори мансабдор шахсларнинг учинчи йиг&лсқуо;илиши бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди, деб хабар бермоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Остона шаҳрида Марказий Осиё-Корея саммитига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

“Дунё” АА мухбирининг хабар беришича, кеча Остона шаҳрида Марказий Осиё ва Корея Республикаси давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик кўриш бўйича юқори даражадаги амалдорларнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу тадбирда Корея Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари, шунингдек, Қирғизистоннинг Остонадаги элчиси иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов раҳбарлик қилди.

Учрашувда томонлар бўлажак саммитнинг дастури ва кун тартибининг мазмунли жиҳатлари бўйича ёндашувларни келишиб олдилар.

Иштирокчилар, шунингдек, Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболларини муҳокама қилдилар. Улар умумий манфаатларга хизмат қиладиган устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар.

Тадбир доирасида Мирвоҳид Азимов Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чун И Хе билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, олий ва юқори даражадаги режалаштирилган тадбирлар жадвали муҳокама қилинди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

uzbekistandiplomacycentral asiainternational relationskazakhstantajikistansummitkorea