Иқтисодиёт

Омонатларни кафолатлаш агентлиги Регнологй қарорларини кўриб чиқмоқда

Жорий йилнинг 5-август куни Омонатларни кафолатлаш агентлигида Агентлик Бош директори Улуғбек Ҳамдамов ҳамда регнологй хорижий компанияси вакиллари - гарретҳ Ссотт ва Мичал Пиечоски иштирокида ичрашув бўлиб ўтди.

Омонатларни кафолатлаш агентлиги Регнологй ечимларини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5-август куни Омонатларни кафолатлаш агентлигида Агентлик Бош директори Улуғбек Ҳамдамов ҳамда хорижий Регнологй компанияси вакиллари Гарретҳ Скотт ва Михал Пехоцки иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув омонатларни кафолатлаш тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича халқаро тенденсияларни ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Музокаралар давомида омонатларни кафолатлаш ташкилотлари фаолиятида қўлланилаётган замонавий рақамли ечимлар ва бошқарув платформалари тақдим этилди. Хусусан, аъзо банклардан маълумотларни йиғиш ва сифатини автоматик текшириш, омонатчилар реестрини юритиш, компенсация тўловлари жараёнларини автоматлаштириш, маълумотларни таҳлил қилиш, рискларни мониторинг қилиш ҳамда молиявий хавфсизлик тармоғи иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Агентлик томонидан мазкур технологик ечимларнинг функсионал имкониятлари, уларни амалиётга жорий этиш тажрибаси ҳамда Ўзбекистон омонатларни кафолатлаш тизимида қўллаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Омонатларни кафолатлаш агентлиги трансформация жараёни доирасида халқаро илғор тажрибани ўрганиш, замонавий рақамли технологияларни таҳлил қилиш ҳамда уларни миллий омонатларни кафолатлаш тизимида қўллаш имкониятларини баҳолаш бўйича ишларни изчил давом эттирмоқда.

uzbekistanrisk managementfinancial technologydata exchangedeposit guarantee agencyregnologybankingdigital transformation