Иқтисодиёт

Оҳангаронда Хитой билан 30 миллион долларлик лойиҳа муҳокама қилинди

Оҳангарон тумани ҳокими Баҳром Норқобилов Хитойнинг "Жиангсу Йиерши Гроуп" компанияси вакиллари билан учрашиб, туман ҳудудида янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Оҳангарон тумани ҳокими Баҳром Норқобилов Хитойнинг "Жиангсу Йиерши Гроуп" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда туман ҳудудида 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган ушбу лойиҳа тақдим этилди. Лойиҳа доирасида юқори ва паст кучланишли тақсимлаш қурилмалари, трансформатор подстансиялари, электр тақсимлаш ускуналари, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари учун мўлжалланган замонавий жиҳозлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Учрашувда туманнинг инвестицион имкониятлари ва қулай бизнес муҳити ҳақида маълумот берилди. Инвесторларга зарур ёрдам кўрсатилиши таъкидланди. Томонлар лойиҳани жойлаштириш учун бир нечта ер майдонларини кўриб чиқишга ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

hamkorlikxitoyelektrotexnikaqayta tiklanuvchi energiyabiznesohangaronishlab chiqarishinvestitsiya