Маҳаллий

Ўзбекистон ер ости сувларини ўрганиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Жорий йилнинг 29-июл куни Тог&лсқуо;-кон саноати ва геология вазири о&лсқуо;ринбосари Р. Юсупов Минтақалараро сув хо&лсқуо;жалигини мувофиқлаштириш комиссияси делегацияси билан учрашув о&лсқуо;тказди.

Ўзбекистон ер ости сувларини тадқиқ этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Жорий йилнинг 29-июл куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Р. Юсупов Минтақалараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси делегацияси билан учрашув ўтказди.

Музокараларда "Ўзбекгидрогеология" ДМ ва "ГИДРОИНГЕО институти" ДМ мутахассислари ҳам иштирок этди. Томонлар Ўзбекистонда ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар натижаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Марказий Осиёда сув ресурсларини барқарор бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда трансчегаравий сув ресурслари бўйича амалга оширилаётган халқаро ва грант лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Минтақалараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси ўртасида Англашув меморандумини имзолашга келишиб олинди.

Ушбу ҳужжат трансчегаравий ер ости сув қатламларини ўрганиш, НЕХУС (сув–энергия–ер) ёндашуви доирасида геотермал манбаларни ривожлантириш, ер ости сувлари мониторинги тизимини автоматлаштириш, шунингдек, халқаро сув дипломатияси ва сув ҳуқуқи йўналишида гидрогеолог мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

uzbekistaninternational cooperationwater managementclimate changewater resourceshydrogeologymemorandum of understandinggroundwater