Сиёсат

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Жорий йилнинг 28-июл куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Сог&лсқуо;лиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳман Ал-Жалажил бощилигидаги делегация вакиллари ҳамда О&лсқуо;збекистон Республикаси Бош вазири о&лсқуо;ринбосари &мдаш; Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қо&лсқуо;чқоров о&лсқуо;ртасида учрашув бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 28-июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳман Ал-Жалажил бощилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳаси икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг муҳим ва истиқболли йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Музокаралар давомида ушбу соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг қамрови ва кўламини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологиялари ва инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш орқали тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, тиббиёт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Жумладан, Саудия Арабистонининг инвестициявий, технологик ва бошқарув тажрибасини жалб қилиш, икки мамлакат хусусий сектори вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, тегишли ташкилотлар ва мутахассислар ўртасидаги бевосита алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда аниқ ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

saudi arabiauzbekistandigitalizationtechnology transferpublic-private partnershipmedical educationinvestmenthealthcare cooperation