Сиёсат

Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш мақсадида Москва шаҳрида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-маёр Ботир Кудратходжаев ҳамда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полиция генерал-полковниги Андрей Храпов бощилигидаги соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Москва шаҳрида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-маёр Ботир Кудратходжаев ҳамда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полиция генерал-полковниги Андрей Храпов бощилигидаги соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур учрашув давомида икки давлат ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, трансмиллий жиноятларга қарши самарали чоралар кўриш ҳамда ушбу йўналишларда кадрлар малакасини ошириш борасидаги амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда вазирликлар ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини яна-да кучайтириш ва замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланган ҳолда тезкор тадбирларни мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ушбу тадбир идоралараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, делегация Ўзбекистон фуқаролари кўп ташриф буюрадиган Россия Федерацияси ИИВнинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари бўйича бош бошқармаларига ташриф буюриб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашиб, тегишли бўлинмалар фаолияти билан яқиндан танишилди.

transmilliy jinoyatlarkadrlar malakasihamkorliko‘zbekistonichki ishlar vazirligirossiyajamoat xavfsizligijinoyatchilikka qarshi kurash