Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
3-август куни Ню-Деҳли шаҳрида О&лсқуо;збекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Ҳиндистон Савдо ва саноат вазири Пиюш Гоял, ФИССИ ва Инвест Индиа раҳбарияти, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларидан иборат 100 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган Ҳиндистон&ндаш;О&лсқуо;збекистон бизнес-форуми бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди. &нбсп;

Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги сармоявий лойиҳаларни кўриб чиқдилар.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
3-август куни Ню-Деҳлида Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Ҳиндистон Савдо ва саноат вазири Пиюш Гоял, ФИССИ ва Инвест Индиа раҳбарияти, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларидан иборат 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Томонлар савдо алоқаларини кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва саноат кооперациясини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ўсиб, биринчи марта 1,3 миллиард АҚШ долларидан ошди. Томонлар савдо айланмасини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадини тасдиқладилар.
Шу нуқтаи назардан, бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Савдога кўмаклашиш бўйича англашув меморандумини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида металлургия, тоғ-кон ва кимё саноати, энергетика, рақамли инфратузилма, фармацевтика, машинасозлик ва агросаноат мажмуаси белгиланди. Қўшма лойиҳалар портфели 5 миллиард АҚШ долларидан ошади.
Форум якунида ўтказилган Б2Б ва Г2Б учрашувлари ишбилармон доиралар вакилларига аниқ ташаббусларни муҳокама қилиш ва уларни амалий амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаш имконини берди.

