Маҳаллий

Ўзбекистон ва Ҳиндистон гастрономик туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент шаҳрида Ҳиндистоннинг О&лсқуо;збекистондаги Элчихонаси ҳамда О&лсқуо;збекистон Республикаси Туризм қо&лсқуо;митаси ҳамкорлигида гастрономик туризмни ривожлантиришга баг&лсқуо;ишланган фестивал бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон гастрономик туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамкорлигида гастрономик туризмни ривожлантиришга бағишланган фестивал ташкил этилди.

Ушбу тадбир туризм соҳаси вакиллари, ресторан ва меҳмонхона бизнеси мутахассислари, соғлом овқатланиш бўйича экспертлар ҳамда замонавий гастрономия йўналишларини ривожлантиришга қизиқувчи кенг жамоатчиликни бирлаштирди.

Фестивал маҳаллий мавсумий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар дегустацияси билан якунланди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳайвон маҳсулотларидан фойдаланмасдан ҳам замонавий, мувозанатли ва талабгир таомлар яратиш имконини беришига амалда ишонч ҳосил қилдилар.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида туризм, гастрономия ҳамда барқарор ривожланиш соҳаларидаги самарали ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлиб, тажриба алмашиш ва меҳмондўстлик саноатига илғор халқаро амалиётларни жорий этишга хизмат қилди.

uzbekistancultural exchangesustainable developmentgastronomic tourismculinary festivalhealthy eatinghospitality industryindia