Ўзбекистон ва Ҳарвард Гровтҳ Лаб аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишди
Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова ҳамда Гарвард университетининг “Ҳарвард Гровтҳ Лаб” маркази асосчиси ва директори Рикардо Ҳаусманн ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Ҳарвард Гровтҳ Лаб аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова ва Гарвард университетининг “Ҳарвард Гровтҳ Лаб” маркази асосчиси ҳамда директори Рикардо Ҳаусманн ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг барқарор даромад олишини таъминлаш учун замонавий ёндашувларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар аёллар бандлигини ошириш салоҳиятига эга бўлган истиқболли соҳаларни аниқлаш ва бу борадаги мавжуд тўсиқларни чуқур таҳлил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Шу мақсадда, “Хотин-қизлар лидерлик академияси”ни халқаро тажриба ва илғор таълим дастурлари асосида нуфузли платформага айлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида барча йўналишлар бўйича аниқ маълумотларга асосланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

