Маҳаллий

Ўзбекистон Президенти Қатарга етиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев 14-июл куни Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш учун Доҳага келди.

Ўзбекистон Президенти Қатарга ташриф буюрди.

14-июл куни Президент Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш учун Доҳага келди.

Ҳамад халқаро аеропортида давлат раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф давомида Қатар Давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув режалаштирилган.

Ҳамад бин Халифа Ол Соний Қатарни 1995-йилдан 2013-йилгача бошқарган. 2013-йилда у ҳокимиятни ўғли, ҳозирги амир Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширди. Қатарнинг собиқ амири 12-июл куни 74 ёшида вафот этди. Унинг вафоти муносабати билан мамлакатда тўрт кунлик миллий мотам эълон қилинди.