Ногиронлик пенсиясини тайинлашда қўшимча қулайликлар яратилмоқда
Пенсиядан чегирма қилинганидан сўнг фуқарога тўланадиган пенсия миқдори энг кам истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланмоқда.

Ногиронлик пенсиясини тайинлашда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Сенатнинг 18-ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Ушбу қонун билан фуқароларга И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги белгиланганда ногиронлик пенсиясини проактив тарзда тайинлаш тартиби жорий этилмоқда. Шунингдек, агар пенсия тайинланганидан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлса, ушбу пенсия турини ҳар икки йилда бир марта фуқаронинг мурожаатисиз, проактив шаклда қайта ҳисоблаб чиқиш механизми ҳам йўлга қўйилмоқда.
Бундан ташқари, пенсиядан чегирмалар амалга оширилгандан кейин фуқарога тўланадиган пенсия миқдори энг кам истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги белгиланди.
Муҳокамалар якунида сенаторлар мазкур Қонунни маъқулладилар.

