Наманганда 27 ёшли йигит дарёда чўкиб кетди

Наманганда 27 ёшли йигит дарёга чўкиб кетди
Наманган вилояти, Наманган тумани "Оқ ер" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида бир фуқаро чўкиб кетди. Бу ҳақда 15-июл куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати ма'лум қилди.
Ма'лум бўлишича, у 1999-йилда туғилган ва Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшаган. Йигит Сирдарё дарёсида чўмилиш вақтида эҳтиёцизлик сабабли сувга чўкиб кетган. 12-июл куни соат 18:26 да 112 қисқа рақами орқали бу ҳақда хабар берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қидирув-қутқарув отряди қутқарувчи ғаввослари томонидан сув остида, Наманган тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари эса сув устида қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Ёзда чўкиб ҳалок бўлганлар
8-июл куни Зарафшон дарёсига чўмилишга борган уч нафар фуқаро чўкиб ҳалок бўлганди. 28-июнда Самарқандда 42 ёшли эркак дарёда чўкиб кетган. 27-июн куни Бухорода 17 ёшли фуқаро каналда чўкиб ҳалок бўлди. Унинг жасади бир суткалик қидирув ишларидан сўнг топилди. 17-июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида икки бола каналга тушиб кетиши оқибатида вафот этди. 12-июн куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида чўмилиш учун дарёга тушган беш нафар йигитнинг уч нафари ҳалок бўлди. Наманганда сойда чўкиб кетган йигит жасади 1 ҳафтадан ортиқ қидирувдан сўнг топилганди.

