Моуринё Бернарду Силванинг жисмоний ҳолатидан норози бўлди

Моуринё Бернарду Силванинг жисмоний ҳолатидан норозилигини билдирди
"Реал" клубининг бош мураббийи Жозе Моуринё жамоанинг янги яримҳимоячиси Бернарду Силва 2026/27-йилги мавсум бошланишига қадар ўз жисмоний ҳолатини яхшилаши зарурлигини таъкидлади.
ЭСПН нашрининг хабарига кўра, Моуринё футболчининг таътилдан кейинги ҳолати ҳақида шундай фикр билдирган: "Бернарду биз учун жуда муҳим ўйинчи, аммо у таътил пайтида мутлақо ҳеч нарса қилмасдан дам оладиганлар тоифасига киради. Дам олиш вақтида ҳеч нарса қилмаслик унинг ўзи учун фойдали бўлиши мумкин, аммо айнан шу сабабли у таътилдан ёмон жисмоний ҳолатда қайтади. Ҳозир у тезроқ формасини тиклаб олиши керак. Силва — орқароқдан ҳаракат қилиб, ҳужумларни ташкил этишда бизга катта ёрдам бера оладиган ажойиб футболчи."
Маълумот учун, Силва 2025/26-йилги мавсум якунлангач, шартномаси тугагани сабабли "Манчестер Сити"ни тарк этди. 31 ёшли португалиялик футболчи июн ойида Мадрид клубига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2028-йилнинг 30-июнига қадар шартнома имзолаган. У "шаҳарликлар" шарафини 2017-йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди.
Яримҳимоячи Англия клуби билан 6 марта Англия Премьер Лигаси, 5 марта Лига Кубоги ва 2 марта Англия кубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, у жамоа билан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучган.

