Технология

Мобил интернет фойдаланувчилари сони 4,3 баробарга ошди

Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони 33,3 миллионга етди. 2015 йилга нисбатан фойдаланувчилар сони 4,3 баробарга ошган.

Мобил интернетдан фойдаланувчилар сони 4,3 баробарга кўпайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026-йил 1-январ ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернетга уланган абонентлар сони 33,3 миллионга етди.

Бу кўрсаткич 2015-йилга нисбатан 25,5 миллион нафарга, яъни 4,3 баробарга ошган. Ўн йил аввал мобил интернет фойдаланувчилари сони 7,8 миллион абонентни ташкил этган эди.

Мобил интернет фойдаланувчилари сони ушбу давр мобайнида мунтазам равишда ўсиб борган. Хусусан, 2016-йилда абонентлар сони 9 миллионга, 2017-йилда 10,3 миллионга, 2018-йилда 12,7 миллионга, 2019-йилда эса 15,7 миллионга етган.

2020-йилда мобил интернет хизматларидан 17,9 миллион абонент фойдаланган. Кейинги йилларда бу кўрсаткич янада ошиб, 2021-йилда 21 миллионга, 2022-йилда 24 миллионга, 2023-йилда 27,1 миллионга, 2024-йилда эса 29,2 миллионга етган.

Натижада, 2026-йил бошига келиб, мобил интернет абонентлари сони 33,3 миллионни ташкил этди.

mobile internetuzbekistangrowthsubscribersstatisticsdigitalizationtelecommunicationsnational statistics committee